Қирғизистон президентлигига 18 киши номзод бўлди

Олам

image
“Ханституция ўтмайди” – Қирғизистонда Конституцияни ўзгартиришга қарши намойиш бўлиб ўтди north_east

“Ханституция ўтмайди” – Қирғизистонда Конституцияни ўзгартиришга қарши намойиш бўлиб ўтди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлиги учун 18 нафар номзодни рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда МСК Матбуот хизмати хабар берди.

“МСК Қирғиз Республикаси Президенти лавозимига 18 нафар номзодни рўйхатга олди”, дейилади хабарда.

Номзодлар орасида "Бутун Киргизстан" партияси етакчиси Адахан Мадумаров, мамлакат Президенти вазифасини бажарган Садир Жапаров, давлат миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев ҳамда парламент депутати Канибек Иманалиев бор.

Қирғизистондаги муддатидан олдинги президентлик сайловлари 2021 йил 10 январга белгиланган.

Дастлаб 63 киши президентликка номзод бўлиш учун МСКга ариза топширганди. Бироқ фақат 20 нафар номзод керакли 30 минг овозни йиғиб, 10 минг сом миқдоридаги тўловни тўлаган. Якунда МСК иккита номзоднинг овозларини сохта деб топиб, қабул қилмаган.

Номзодларнинг ташвиқотлари 15 декабрдан бошланади.

Эслатиб щтамиз, 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари ўтказилганди. Аммо одамлар унинг натижасидан норози бўлиб, намойиш уюштирди. Натижада мамлакатда тартибсизлик ва талончилик авж олди.

Намойишлар оқибатида мамлакат Бош вазири Кубатбек Боронов ва Президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди.

Талотўплар вақтида қамоқдан чиқарилган Садир Жапаров тез орада Бош вазир этиб тайинланди ва кейинроқ Президент ваколатларини бажариш ҳам вақтинча унга ўтди. Бироқ у президентлик сайловларида қатнашиш учун барча лавозимларни тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон сайлов

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг