Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара масаласидаги ҳужжатни ратификация қилди
Олам
−
17 Ноябрь 2022
10105Жогорку Кенеш бугун, 17 ноябрь Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Парламент мажлисида 83 нафар депутат иштирок этди.
Биринчи ўқишда 64 киши ёқлаб, 18 нафари қарши овоз берди.
Иккинчисида: тарафдор – 61, қарши – 22.
Учинчи ўқишда 64 нафари ёқлаб, 19 нафари қарши чиқди.
Овоз беришдан кейин Президент Садир Жапаров депутатларга миннатдорлик билдирди. Халқ депутатлари масъулиятни ўз зиммасига олиб, келишувга овоз бериш орқали бунга нуқта қўйганини таъкидлади.
“Худо хоҳласа, Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қиламиз. Ҳеч қандай тўсиқ бўлмаса, биз янги йилга қадар тугатамиз. Биз чегарадош бўлган тўртта давлат билан ҳамжиҳатликда, дўстликда яшашимиз керак. Ҳеч бир фуқаро, бирорта аскар ўлмаслиги керак. Аввало, ъшу ҳақида ўйлашимиз керак”, дейди Жапаров.
Давлат раҳбари бугунги кунда мамлакат майдони 199 минг квадрат километрни ташкил этса, чегара масаласи ҳал этилгач, у 210 минг квадрат километрга етишини таъкидлади.
“Тожикистон билан ҳам қарор қиламиз. Биз бирлашган ва хавфсиз Қирғизистон бўлишимиз керак. Ҳозир биз бирлашмадик. Энди биз ҳамма нарсани тиклаймиз. Сиз буни кўрдингиз, биз буни ҳужжатлаштирдик. Чегаралар ва ратификация масаласи ҳал этилгач, нафақат мамлакатимизда, балки бутун Марказий Осиёда тинчлик ўрнатилади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиб, илк бор "Кампиробод" сув омбори қандай қилиб Ўзбекистонга ўтаётганига аниқлик киритган эди.
Маълумот учун, “Кампиробод” сув омбори – Тянь-Шан тоғ тизмаларининг 5 ирмоғидан пайдо бўлувчи Қорадарё ўзанига қўйилган гидротехника иншооти. 1962 йили лойиҳалаштирилиб, 1968-1982 йилларда қуриб битказилган бу сув омборининг умумий майдони – 55 кв км, сув сиғими – 1 млд 950 м3 бўлиб узоқ йиллар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида талаш бўлиб келаётган эди.
LiveБарчаси