Қирғизистон мулозими Wildberries омборларини мамлакатга кўчириш таклифини берди

Олам

image

Қирғизистон Савдо-саноат палатаси президенти Темир Сариев товар айланмасини 5 миллиард долларга етказиш учун Wildberries’нинг логистика қувватлари ва омборларининг бир қисмини Қирғизистон ҳудудига жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Савдо-саноат палатаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Сариев бу таклифни Қирғизистон – Россия бизнес кенгаши йиғилишида билдирган. У савдодаги асосий тўсиқлар сифатида учта муаммони кўрсатган. 

Хусусан, муаммолардан бири бюрократия ва меъёрлар бўлиб, маркировка ва ҳужжатлардаги фарқлар тадбиркорларни қайта текширувлардан ўтишга мажбур қилмоқда. Бундан ташқари, чегаралардаги кечикишлар ҳам санитария назоратининг мувофиқлаштирилмагани ва навбатлар товарларнинг бузилишига олиб келмоқда.

Шунингдек, муаммолардан яна бири сифатида маркетплейслар билан боғлиқ хавфлар ҳам қайд этилган. Яъни, бунинг ортидан Россиядаги Wildberries омборларида юз бераётган фавқулодда ҳолатлар ва ёнғинлар қирғизистонлик ишлаб чиқарувчиларга тўғридан-тўғри зарар етказяпти.

“Омбор инфратузилмасини Қирғизистонда жойлаштириш – бу нафақат иқтисодиёт, балки хавфларни диверсификация қилиш масаласи ҳамдир. Товар бир жойда сақланмаслиги керак”, деган Савдо-саноат палатаси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг энг йирик маркетплейси Wildberries Украинанинг логистика марказларига ҳужумлари ортидан Қозоғистонда 100 минг квадрат метргача омбор майдонларини қидираётгани ҳақида хабар берилган эди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг