Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби ҳам “учди”

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари, Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Қамчибек Ташиев ортидан Хавфсизлик кенгаши котиби Рустам Мамасадиқовни ҳам ишдан бўшатди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

“Рустам Мамасадиков Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.  

Президент яна бир фармони билан уни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади.

Ёдингизда бўлса, кеча, 10 февраль куни Президент фармони билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиев ва унинг биринчи ўринбосар Қурбонбек Авазов, киберхавфсизлик маркази директори Даниэль Рисалиев ва Антитеррор маркази директори Элизар Сманов ҳам лавозимидан озод этилган эди. 

Шунингдек, Абдукарим Алимбоев ҳам Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Давлат чегара хизмати раиси этиб тайинланди.

2020 йилдан буён Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 9-хизмати бошлиғи ва раис ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жумгалбек Шабданбеков Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров Қамчибек Ташиев Рустам Мамасадиқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг