Қирғизистон қора металл ва чиқиндилари экспортини чеклади

Олам

image

Қирғизистонда бугун, 7 август кунидан бошлаб қора металл парчалари ва унинг чиқиндилари экспортига чекловлар жорий этилди. Бу бўйича мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори имзоланди.

Аниқлик киритилишича, олти ой муддатга қора металл парчалари ва уларнинг чиқиндисини экспорт қилиш учун 500 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдорий чекловлар жорий этилган.

Худди шу муддатда уларни Евросиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга ҳам тақиқ қўйилган.

Қайд этилишича, мамлакат Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига мазкур чекловлар ҳақида Жаҳон савдо ташкилоти ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқини хабардор қилиш топширилган.

Маълумот учун, 2022 йилда Қирғизистондан қора металл парчалари ва чиқиндилари экспорти 37,6 минг тоннани ташкил этган. Уларнинг катта қисми Россияга, қолган қисми эса Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи охирида Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан қимматбаҳо металлар ва таркибида шундай моддалар бўлган товарларни олти ой муддатга олиб чиқишга чекловлар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон экспорт қора металл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг