Қирғизистон Ғазо секторига 5,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатди
Олам
−
15 Январь
2765Қирғизистон Россия Федерацияси кўмагида Фаластинга 5,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда бугун, 15 январь куни мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, “Мир 24” хабар берди.
Билдирилишича, керакли товарлар ва озиқ-овқат Россия ҳудудидан сотиб олинган ва шундан сўнг юк Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти билан етказилган. Гуманитар ёрдамга озиқ-овқат, ичимлик суви, чойшаб ва пойабзал киради.
Барча юклар Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини жўнатадиган Миср Қизил ярим ой жамиятига ўтказилган.
Маълумот учун, ўтган йилнинг 24 ноябрь куни Қирғизистон икки нафар фуқаросини республиканинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси ва Россия Федерациясининг Қоҳирадаги дипломатик ваколатхонасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Ғазо секторидан Миср орқали эвакуация қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг буйруғи билан Ғазога 11 тонна озиқ-овқат жўнатилганди. Хитой Ғазо секторига яқин Шарқдаги можаро кучайганидан бери 4 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатганини маълум қилди. Еврокомиссия эса 2024 йилда фаластинликлар учун 125 миллион евро (134 миллион доллар) миқдорида гуманитар ёрдам ажратишини ажратишини билдирди. "The Weeknd" тахаллуси билан танилган канадалик қўшиқчи Абель Тесфайе Ғазодаги гуманитар ёрдам ҳаракатларига ўз ҳисобидан 2,5 миллион АҚШ доллари ўтказди. “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи билан кўпчиликка таниш бўлган кореялик машҳур актриса Ли Ёнг Э Фаластин-Исроил можароси оқибатида жабрланган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион вон (38,54 минг доллар) хайрия қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь