ЕИ Фаластинга инсонпарварлик ёрдами учун 125 миллион евро ажратади

Олам

image

Еврокомиссия 2024 йилда фаластинликлар учун 125 миллион евро (134 миллион доллар) миқдорида гуманитар ёрдам ажратади. Бу ҳақда кеча, 8 декабрь куни Европа Иттифоқи ижроия органи маълум қилди.

Еврокомиссия янги маблағлар Ғазо ва Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги гуманитар ташкилотларни қўллаб-қувватлашини айтди.

“Ғазодаги гуманитар инқироз кундан кунга кучайиб бормоқда”, дейилади унда.

Комиссия маълумотларига кўра, молиялаштириш минтақанинг гуманитар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинади. Маблағлар асосан сув, озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш каби таъминот манбаларига йўналтирилади.

"Жами 30 та гуманитар ёрдам самолёти ташкил этилган ҳолда, Ғазодаги муҳтож одамларга 1000 тонна моддий ёрдам юборилди", дея қўшимча қилди Европа комиссияси ўз баёнотида.

Маълумот учун, аввалроқ Хитой Ғазога 4 млн доллардан ортиқ гуманитар ёрдам берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин ЕИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made