Канадалик қўшиқчи “The Weeknd” фаластинликларга 2,5 млн доллар хайрия қилди
Олам
−
02 Декабрь 2023
5795"The Weeknd" тахаллуси билан танилган канадалик қўшиқчи Абель Тесфайе Ғазодаги гуманитар ёрдам ҳаракатларига ўз ҳисобидан 2,5 миллион АҚШ доллари ўтказди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сайтида маълум қилинди.
Унга кўра, тўрт миллион озиқ-овқатга тенг бўлган ушбу хайрия 820 метрик тонна озиқ-овқат посилкаларини молиялаштиради. Бу эса 173 000 дан ортиқ фаластинликни икки ҳафта давомида боқиши мумкин.
7 октябрда қуролли тўқнашув бошланганидан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури маҳаллий ва минтақавий амалга оширувчи ҳамкорлар билан келишилган ҳолда 764 000 дан ортиқ фаластинликларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатди. Озиқ-овқат ёрдамига янги нон, бойитилган хурмо, консерва, буғдой уни, макарон, томат пастаси ва ёғ киради.
“Биз Абелга Фаластин халқига кўрсатган саховати учун миннатдорлик билдирамиз. Умид қиламизки, бошқалар ҳам Абелдан ўрнак олишади ва бизнинг саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлайди”, дейди Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Шарқий Европа минтақаси бўйича директори Корин Флейшер.
2021 йил октябрь ойида БМТнинг яхши ният элчиси этиб тайинланган Абель Тесфайе 1,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги шахсий хайр-эҳсонлар ва АҚШ Жаҳон озиқ-овқат дастури билан ҳамкорликда ташкил этган гуманитар жамғармаси орқали Жаҳон озиқ-овқат дастурининг очликка қарши кураш бўйича глобал миссиясини фаол қўллаб-қувватлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь