Бразилия Ғазога 11 тонна гуманитар ёрдам жўнатди

Олам

image

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг буйруғи билан Ғазога 11 тонна озиқ-овқат жўнатилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди

Маълумотларга кўра, Бразилия ҳаво кучлари томонидан Ғазога юборилган 11 тонна озиқ-овқат Мисрнинг Эл-Ариш шаҳрига етказилган.

Билдирилишича, Лула да Силва кўрсатмаси билан юборилган озиқ-овқат посилкалари Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ходимларига топширилади ва у ердан Ғазога жўнатилади.

Гуманитар ёрдам Бразилия Ҳамкорлик Агентлиги билан келишилган ҳолда Ерсиз Ишчилар Ҳаракатига алоқадор фермерлар томонидан етказилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой Ғазо секторига яқин Шарқдаги можаро кучайганидан бери 4 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатгани маълум қилинганди. Еврокомиссия эса 2024 йилда фаластинликлар учун 125 миллион евро (134 миллион доллар) миқдорида гуманитар ёрдам ажратишини билдирди. "The Weeknd" тахаллуси билан танилган канадалик қўшиқчи Абель Тесфайе Ғазодаги гуманитар ёрдам ҳаракатларига ўз ҳисобидан 2,5 миллион АҚШ доллари ўтказди. “Сарой жавоҳири” сериалидаги Тангем образи билан кўпчиликка таниш бўлган кореялик машҳур актриса Ли Ёнг Э Фаластин-Исроил можароси оқибатида жабрланган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион вон (38,54 минг доллар) хайрия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия гуманитар ёрдам Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг