Қибрайда XIX асрга тегишли икки дона тангани 145 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
14 Апрель 2023
8240Тошкент вилоятида 1876 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангаларни 145 минг долларга сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Қибрай туман бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган “Государыня императрица Марыя Феодоровна” ва "25 рублей" ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангаларни 145 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида бўлган қадимий Ахсикент шаҳри харобаларидан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, Дамашқ қиличлари ҳамда ноёб тангалар топилган эди.
LiveБарчаси