Қибрайдаги шифохонада болалар девор тозалади (видео)
Ўзбекистон
−
18:13 1122 1 дақиқа
Бугун, 12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Республика болалар тиббий реабилитация марказида айрим беморларнинг деворларни тозаланаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.
Дастлабки ўрганишларга кўра, жорий йил 11 ноябрь куни бўлим хўжалик бекаси М.А. эрталаб соат 07:20 да ишга келиб, тозалик назорати чоғида йўлак деворларида оёқ излари қолганини кўрган. Шундан сўнг, бу ҳолатга сабабчи бўлган болалар деворларни тозалаш ишларига жалб қилинган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганишлари якунларига кўра, ушбу ҳолатга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Республика болалар тиббий реабилитация маркази жорий йилнинг март ойидан ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, 18 ёшгача бўлган беморларга асаб тизими, ортопедия, нафас йўллари ҳамда ошқозон-ичак касалликлари бўйича реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.
Шифо маскани ички тартибига мувофиқ, беморларда ҳар куни эрталабки ювинтириш, тана ҳароратини ўлчаш ва бошқа зарур муолажалар ўтказилади.
Live
Барчаси