Қибрайда икки бола каналда чўкиб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 1 август куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида икки нафар 17 ёшли бола “Бўз-су” каналига чўкиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Вазирликка кўра, 1 август куни Қибрай тумани “Файзобод” МФЙ ҳамда “Мирзо Улуғбек” МФЙда истиқомат қилган 17 ёшли болалар туманнинг “Аҳиллик” МФЙ Ўзбекистон кўчасидан оқиб ўтган “Бўз-су” каналига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига вилоят ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини бошлаган. Олиб борилган қидирув-қутқарув ишларининг бешинчи куни, 5 август соат 09:30 лар атрофида улардан бирининг жасади ушбу каналнинг Тошкент шаҳар ҳудудидан оқиб ўтган қисмидан топилган. 

Айни вақтда қидирув ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қибрай

Баҳолаганлар

825

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг