Қибрайда 9 гектар ердаги пишган қулупнай даласи бульдозерда пайҳон қилинди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download
Ўзбекистонлик хонанда мухолифатга атаб қўшиқ куйлади north_east

Ўзбекистонлик хонанда мухолифатга атаб қўшиқ куйлади

Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги деҳқонларнинг 9 гектарлик ерда пишган қулупнайни бульдозер билан бузишларига қаршилик қилиши акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов ҳолат бўйича изоҳ берди.

“Ердаги ҳосилни териб олиш, ўриб ташлаш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмас”, дейилади изоҳда.

Тўлагановнинг қўшимча қилишича, жараёнда иштирок этган ИИО ходимлари ўзининг хизмат бурчини бажаришган.

Қибрай тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланган. Натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қибрай қулупнай

Баҳолаганлар

887

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг