Ўзбекистонлик хонанда мухолифатга атаб қўшиқ куйлади
Маданият-санъат
−
20 Май 2021
36061Ўзбекистонлик хонандалардан бири мухолифат ҳақида танқидий қўшиқ куйлади. Айни вақтда ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган клип ижтимоий тармоқларда муҳокама майдонининг асосий мавзусига айланди.
Қўшиқ ва клипни хонанда Шоҳужаҳон Бозоров ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган. Қўшиқда шундай сўзлар бор:
Ҳаддан ошма, мухолифат ҳар гапингда фитна бор.
Қуруқ гапга қорин тўймас, келиб халқдан хабар ол.
Сайлов олди уйғонасан, мақсад тахтни эгаллаш.
Ким кимлигин биламиз-ку кўзни қисиб, дамни ол.
Қодирий-ю Авлонийлар ўзга юртга қочмаган.
Жондан кечса, кечдилар, лек Ватандан кечмаган.
Қулоқларга лағмон осиб, содда халқни алдама.
Чет эл зўр деб мақтайвериб, асабимни ўйнама.
Тан олайлик, юртбошимиз ўзгаришлар қилмоқда,
Афсус, баъзи каламушлар миллат ҳақин емоқда.
Емоқликнинг қусмоғини кўр эмасмиз, кўряпмиз,
Аҳмоқ деманг ёш авлодни, тилимизни тийяпмиз.
Тинчлик бўлса камчиликлар ҳаракат бор йўқ бўлар,
Ўзим бўлай деб беш қўлни тиқмасак гар зўр бўлар.
Ватанпарвар адолатли мард ўғлонлар бор бўлинг,
Байроғимиз қийматин билмаганлар кўр бўлар.
Қўшиққа ишланган ҳаваскорона клипда хориждаги мухолифат вакиллари тасвирланган. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларга ташрифи давомида аҳоли билан мулоқот қилаётгани акс этган лавҳаларни ҳам кўриш мумкин. Клипнинг 1:02 дақиқасида, “Афсус, баъзи каламушлар миллат ҳақин емоқда”, дейилган қисмида Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқуловнинг сурати кўрсатилган. Прокуратура ўтказган терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь