Қибрайда 19 ёшли сохта прокурор ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, сохта гувоҳномадан фойдаланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудидаги тезкор тадбирда 2007 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль тўхтатилган. Маълум қилинишича, К.Х. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан қонуний чора кўрилишининг олдини олиш мақсадида ўзини Қибрай тумани прокуратураси ходими сифатида таништирган ва сохта хизмат гувоҳномасини кўрсатган.

Текширув давомида унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган. Cobalt кўздан кечирилганида эса салон қисмидан бошқа давлат рақам белгиси – “25 C 836 АА” борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, фуқародан сохта гувоҳнома ҳамда бир жуфт давлат рақам белгиси далилий ашё сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан 13 июль куни Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро А.А. ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, бир нечта фуқаронинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланганди.

Дилнура Уринова


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг