“Қайнона” фильмининг муаллифи вафот этди
Маданият-санъат
−
06 Январь 8539 1 дақиқа
Нафақат ўзбек, балки собиқ совет халқлари орасида севиб томоша қилинган “Қайнона” – Озарбайжон фильмининг муаллифи ва актрисаси Маргарита Малеева вафот этди. Бу ҳақда актёр Жавоншир Ҳодиев ижтимоий тармоқларда хабар қилди.
1937 йилда туғилган Маргарита Малеева Озарбайжон ССР халқ артисти, кинорежиссёр ва сценарий муаллифи, марҳум актёр Аждар Иброҳимовнинг рафиқаси бўлган. Марҳума, айниқса, “Қайнона” фильмининг сценарий муаллифи сифатида танилган ва фильм сценарийсини Аждар Иброҳимов билан ҳамкорликда ёзган.

Шунингдек, Маргарита Малеева “Ғалати одам”, “Хавотирли одам” каби қатор фильмлар орқали Озарбайжон кино санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик актриса, қўшиқчи ва жамоат фаоли Брижит Бардо 92 ёшида вафот этган эди.