Қашқадарёлик йигит таниш қизга шахсий расмлари билан “шантаж” қилди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2023
8495Қашқадарёлик қизни шахсий фото суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига таниш қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритган.
Шунингдек, у қизнинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Фотосуратларни ўчириш эвазига қиздан 5000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган”, дейилади прокуратура департаменти хабарида.
LiveБарчаси