Қашқадарёда зилзила бўлди
Жамият
−
12:48
3860Бугун, 15 январь куни Қашқадарё вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Маҳаллий вақт билан 12:32 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани. Зилзила координаталари: 38,66 градус шимолий кенглик; 66,64 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 363 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Қамаши туманида 2 балл, 13 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 январь куни Бухоро вилояти ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлганди. Унинг сезилиш кучи Пешкў ва Қоракўл туманларида 2 бални ташкил қилди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь