Қашқадарёда ЙПХ ходимлари фуқароларни калтаклагани айтилди. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди
Жамият
−
17 Январь 2021
12839Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Миришкор туманларида фуқаролар ЙПХ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими томонидан текширув олиб борилмоқда.
Текширув якунларига кўра, томонлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилади ва қўшимча ахборот эълон қилинади.
“Ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан текширув якуни бўйича расмий маълумот берилгунга қадар ноўрин миш-мишларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дея мурожаат қилган вазирлик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023