Қашқадарёда вояга етмаган опа-сингиллар коронавирусдан бутунлай соғайди

Жамият

image

Бугун, 24 апрель куни Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан навбатдаги 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлар Чироқчи туманида яшовчи опа-сингиллар бўлиб, каттаси 16 ёшда бўлса, кичиги 11 ёшда. Улар коронавирус инфекциясига чалинган укаси билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатмоқда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу пайтга қадар 2 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 4 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 563 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус аниқланганлар сони 1778 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг