Қашқадарёда меҳмонхона 1,4 млрд сўмлик газни ўғирлади

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “Д.” МЧЖга қарашли меҳмонхонада тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бюджетга 1 миллиард 437 миллион сўмлик зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда 2 та корхона ярим миллиарддан ортиқ электрни ўмарган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг