Қашқадарёда кўмир учун ажратилган пулни “ухлатган” шахс ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида кўмир таъминоти учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, давлат хусусий шерикчилик битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё кўмир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг