Қашқадарёда қум бўрони бошланди (видео)

Жамият

image
ССВ чанг бўрони вақтида нима қилиш кераклигини маълум қилди north_east

ССВ чанг бўрони вақтида нима қилиш кераклигини маълум қилди

Бугун, 21 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиб, чанг кўтарилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, йўлни кўриш даражаси ёмонлашган. Шу сабаб ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари сўралмоқда. 

Аввалроқ, бугун, 21 декабрь куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ҳамда республиканинг чўл ҳудудларида чанг бўрон ва ғуборлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди. Бунинг оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 30 баробар ошди.

Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.

“Ўзгидромет”  кузатувларига кўра, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чангли ғубор ҳодисаси кузатилмаган. Синоптиклар 12 ноябргача мамлакатда ёғингарчилик кутилмаётганини, шу сабабли ҳаводаги чанг яна бир муддат сақланиб қолиши мумкинлигини маълум қилди.

Жорий йилнинг 8 ноябрь ҳолатига эса Тошкентда кузатилган қум бўронидан кейин шаҳар ҳавоси аста-секин тозаланаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг