Қашқадарёда Қизил китобга киритилган айиқ ўлдирилди
Жамият
−
25 Ноябрь 2019
8879Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ отиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мавжуд маълумотларга кўра, айиқ Бешчашма қишлоғида ИЖ русумли ов милтиғи билан отиб ўлдирилган. Воқеа қачон бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Тармоқда тарқалган видеода ўлик айиқнинг териси шилинаётганини кўриш мумкин. Айиқни нимталаётган маҳаллий бозор раҳбари экани иддао қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бу жорий йилда ўлдирилган учинчи айиқ. Бундан аввал, Наманган ва Қашқадарёда Қизил китобга киритилган айиқ ўлдирилганди. Айиқни ўлдирганларга чора кўрилган ёки кўрилмагани номаълум. Бироқ ўзбекистонда саноқли қолган жониворларни ўлдириш давом этаётганига қараганда овчилар жазоланмаган ёки енгилгина жазо билан чекланилган.
LiveБарчаси