Қашқадарёда қидирувга берилган жиноятчи Тошкентда қўлга тушди
3-саҳифа
−
12 Апрель
18410Қашқадарё вилоятида қидирувга берилган жиноятчи Тошкент шаҳрида қўлга тушди. Бу ҳақда бугун, 12 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаро С.А. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этгани учун Миришкор туман ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган.
Туманнинг “Миробод” МФЙда яшовчи, фуқаро С.А. Миришкор туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари ҳамда Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳар ҳудудида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликлар Озарбайжонда қўлга тушган эди.