Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликлар Озарбайжонда қўлга тушди
3-саҳифа
−
27 Март
12113Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Озарбайжонда қўлга олинди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси маълумот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 1985 йилда туғилган Сиёвуш Ҳасанов Ҳалимович ва 1990 йилда туғилган Сарвар Абдураҳимов Камолиддин ўғлини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги илтимосномалари Озарбайжон томонидан қаноатлантирилган.
“Фирибгарликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонликлар қонунчиликка мувофиқ жорий йилнинг 6 март куни Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда ушланиб, уларга нисбатан профилактика чоралари кўрилди. 2002 йилнинг 7 октябридаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида”ги Конвенцияга асосан айбланувчилар Ўзбекистонга топширилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол қидираётган икки ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинган эди.
LiveБарчаси