Қашқадарёда қидирилаётган хавфли жиноятчи Тошкент вилоятида ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда ўта оғир турдаги жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди. У 15 йилга қамалган. Бу ҳақда Ички ишлар Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан бир йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинган. 

Маълум бўлишича, у 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган. Ушланган вақтида фуқаро Ш.Ш. қочишга уринган ва ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. 

Хабарга кўра, 1993 йилда туғилган Ш.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми ва 25, 97-моддаси 2-қисми “в,д,ж,н,о,п” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этган. Шу сабаб унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик қидирув

Баҳолаганлар

2022

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг