Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимини босиб кетди
3-саҳифа
−
31 Январь
18337Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Damas русумли автомашина йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимини босиб кетгани акс этган видеоёзув тарқалди.
Видеотасвирлардан ЙПХ ходими Damas тагида қолгани ва атрофдаги одамлар кўмагида машина остидан олиб чиқилганини кўриш мумкин.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Андижонда автомашинани маст ҳолатда бошқарган шахс йўл транспорт ҳодисасини содир этган ва бунинг оқибатида хизмат вазифасини ўтаб келаётган ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходими ҳамда бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олганди.