Қашқадарёда 36 гектар ерни $18,5 мингга пулламоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

Crime

−

image

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 36 гектар давлат захирасидаги ер майдонини 18,5 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 1967 йилда туғилган фуқаро чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижарага берилган 36 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у туман ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати орқали ишни ҳал қилиб беришини айтиб, 18,5 минг доллар талаб қилган.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда гумонланувчи дастлаб 8,5 минг доллар, қўшимча равишда эса 120 миллион сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) иккинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 2 гектар давлат захирасидаги ерни аукцион орқали арзон нархда олиб беришни ваъда қилган Экология бўлими бош мутахассиси ва унинг кадастрдаги таниши 12 млн сўм олаётган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends