2 минг долларга “права” олиб бермоқчи бўлган аёл қўлга тушди (видео)

Crime

−

image

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 2 минг АҚШ доллари эвазига ноқонуний равишда “B“ тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган аёл 1,8 минг долларни олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 168-moddasi (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан судланган Дилноза Аманова фуқарога танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтиб, бунинг учун 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

“Хавфсиз ва соғлом юрт“ кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пулнинг 1,8 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда Дилноза Амановага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends