Қашқадарёда аҳолининг газбаллонларини ўғирлаётган чилангар-таъминотчи ушланди (видео)
3-саҳифа
−
20 Декабрь
9373Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида аҳолига етказиб берилиши лозим бўлган 100 дона маиший газ баллонларни талон-торож қилаётганлар ушланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказилган.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни туман суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси Н.Б. ҳамда махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчиси А.Н. “Тоғайтемир” МФЙ истеъмолчиларига етказиб берилиши лозим бўлган 100 дона маиший газ баллонларни мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Б.Х. нинг хонадонида ташкил этилган “бункер”га тушираётгани аниқланган. Хонадон кўздан кечирилганда олиб келинган баллонлардан ташқари яна 101 та бўш маиший газ баллонлар борлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ФВБга тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган “бункер”лар аниқланиб, 414 та газ баллони талон-торож қилинишининг олди олинганди.
LiveБарчаси