Қашқадарёда ҳайдовчига қўполлик қилган ЙПХ инспекторлари ишдан олинди
Жамият
−
08 Апрель 2020
16294Ижтимой тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Йўл-патруль хизмати ходимлари ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳсли ҳолат акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ушбу ҳолат бўйича суришитрув ўтказиб, расмий ахборот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 февраль куни Жейда қишлоғида хизмат қилаётган 4 нафар ЙПХ инспекторлари (катта сержант Ғолиб Эгамназаров, катта сержант Ўктам Эшонқулов, ЙПХ инспекторлари сафдор Маҳмуд Жонузоқов, сафдор Элёр Бўритошев) ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичган Lacetti русумли автомашинани тўхтатмоқчи бўлган.
Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси тўхтаб, нима сабабдан ёритилмаган жойда ёруғлик қайтарувчи нимча киймасдан хизмат олиб бораётганлиги бўйича эътироз билдирган, шунда катта сержант Ўктам Эшонқулов ушбу ҳайдовчини олдига бориб спиртли ичимлик ичган ҳайдовчини аниқлаш мақсадида келганлигини айтишига қарамасдан ушбу фуқаро ЙПХ ходимларига “спиртли ичимлик ичган фуқароларни аниқлаш мақсадида келган бўлсанглар Алкотестрларинг қани”, деб сўраган.
Ҳозирги вақтда вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи катта инспектори лавозимида хизмат қилган катта сержант катта инспектори Ғолиб Эгамназаров хизмат фаолияти давомида шу каби кўплаб салбий ҳолатларга йўл қўйганлиги учун ички ишлар органлари сафидан бўшатилган бўлса, ЙПХ катта инспектори катта сержант Ўктам Эшонқулов ва ЙПХ инспектори сафдор Маҳмуд Жонузоқов вилоят ИИБ бошлиғи ҳузурида ўтказилган навбатдан ташқари аттестатция хулосасига кўра ЙҲХБ билан боғлиқ бўлмаган бошқа хизматга ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь