Қашғардан Андижонгача 450 километрлик темирйўл қурилади

Жамият

image

Хитойнинг Қашғар шаҳридан Ўзбекистоннинг Андижон шаҳригача 450 километрлик темирйўл қурилади. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 6 июнь куни Хитойнинг Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш битими имзоланган. Шу юзасидан  Ўзбекистон учун муҳим бўлган ушбу битимни имзолаш маросими иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев мурожаат йўллади.

“Мазкур темирйўл Хитойни Ўзбекистон билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади. Келгусида ушбу йўл бизнинг мамлакатларимизга истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради”, дейилади Президент мурожаатида.

Қайд этилишича, лойиҳанинг амалга оширилишидан асосий мақсад иқтисодий самара берадиган янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилиш, ўзаро савдо ҳажмини ошиши, саноат кооперацияси кенгайиши, инвестициявий жозибадорлик ўсиши ҳисобланади. Темирйўл тадбиркорлар учун қулай ва арзон юк ташишни таъминлайди. Дастлабки тахминларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон темир йўл Қашғар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made