Қарзга ботган АҚШ: Байден 5 июнгача янги қонун имзоланишига умид қилмоқда
Олам
−
31 Май 2023
7115АҚШ Президенти Жо Байден 5 июнгача суверен дефолтнинг олдини олувчи қонун лойиҳаси Конгресс томонидан маъқулланишини кутмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Бугун, 31 май куни қонунчилар федерал харажатларнинг ўсишини чеклаш эвазига икки йилга давлат қарзини камайтириш ташаббусини муҳокама қила бошлайди.
“Ўйлаймизки, у (қонун лойиҳаси) Вакиллар палатаси, Сенатдан ўтади ва Президент уни 5 июнгача имзолайди”, деди Жан-Пьер.
Ғазначилик департаментининг ҳисоб-китобларига кўра, қарз олиш чегараларини кенгайтириш учун Конгресснинг розилигисиз Қўшма Штатлар 5 июнга қадар молиявий мажбуриятларини бажара олмайди, бу эса миллий ва жаҳон иқтисодиёти учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади.
Қонун лойиҳаси ҳафта охирида Байден ва Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккарти томонидан эришилган муроса келишувларига асосланган эди.
Флорида губернатори Рон ДеСантис Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида илк бор чиқишида "қарз келишуви" АҚШнинг банкрот бўлиш йўлидаги оғирлигини тўғирламаганини, аксинча уни янада ёмонлаштирганини айтди.
У Оқ уй ва Конгрессдаги республикачилар ўртасида танқид қилган келишувлар федерал бюджет харажатларининг ўсишини чеклаш ва қарз олиш чегараларини кенгайтириш орқали суверен дефолтнинг олдини олишга қаратилган.
“Биз ҳозир Вашингтон энг сўнгги, мен иқтибос келтираман, "қарз битими"ни тузганини кўрмоқдамиз. Ва мен сизга шуни айта оламанки, бизнинг мамлакатимиз қарз битимидан олдин ҳам банкротлик томон бурилди ва бундан кейин ҳам эгилишда давом этади”, деди ДеСантис Айова штатидаги сайловолди ташвиқотида.
Шунингдек, у яқин кунларда Конгресс томонидан тасдиқланиши керак бўлган келишув икки йил ичида 4 триллион долларлик янги қарзга “яшил чироқ бериши”ни айтиб ўтди.
"4 триллион долларлик қарзни йиғиш учун бизга қарийб 200 йил керак бўлди. Бу (келишув - таҳр.) ковид давридаги харажатларнинг инфляция даражасини белгилайди ва (АҚШ Президенти) қарор қилган 87 000 янги солиқ агентининг 98 фоизини тежайди", деди ДеСантис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ дефолт остида қолиши мумкинлиги, бунга жавобан Президент Жо Байден Конгресснинг Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартини давлат қарзи бўйича дефолтнинг олдини олишга чақирганди. Бир неча ҳафта давом этган кескин музокаралардан сўнг, АҚШ Президенти Жо Байден ва Вакиллар палатасида республикачилар давлат қарзининг чегарасини ошириш ва харажатларни чеклаш бўйича келишувга эришганди.
LiveБарчаси