Байден ва республикачилар АҚШ қарзининг чегарасини оширишга келишиб олди

Олам

image

Бир неча ҳафта давом этган кескин музокаралардан сўнг, АҚШ Президенти Жо Байден ва Вакиллар палатасида республикачилар давлат қарзининг чегарасини ошириш ва харажатларни чеклаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, иккала партиянинг Конгресс раҳбарлари келишув учун овоз беришга ўз аъзоларини етарли даражада ишонтиришлари керак. Унда икки томоннинг қонун чиқарувчилари қўллаб-қувватламайдиган қоидалар мавжуд.

Ҳозирча келишувнинг барча тафсилотлари мавжуд эмас. Қонун лойиҳаси матни бугун, 28 май куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Битим давлат қарзи чегарасини икки йилга оширади. Манбага кўра, ажратмаларга маълум тузатишлар киритилгандан сўнг, мудофаадан ташқари харажатлар 2024 молия йилида нисбатан ўзгармасдан қолади ва 2025 молия йилида 1 фоизга ошади.

2025 молия йилидан кейин маблағ ажратиш мақсадлари белгиланади, лекин амалга оширилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ дефолт остида қолиши мумкинлиги, бунга жавобан Президент Жо Байден Конгресснинг Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартини давлат қарзи бўйича дефолтнинг олдини олишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг