Қаршилик ва изоҳлар: “Толибон” Афғонистонда Исломий амирлик тузмоқчими?

Олам

image

Расмий Теҳрон “Толибон” ҳаракатининг Афғонистонда Ислом амирлигини тузиш бўйича режалари тўғрисида хабардор. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманям Жайшанкар ва Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллв Муҳиба билан ўтказилган видеоконференция учрашувида айтиб ўтди.

“1990 йиллардаги Афғонистоннинг ҳолати қайтарилиши керак эмас. Биз биламизки, “Толибон”нинг режаси Ислом амирлигини тиклашдир. Бироқ, ушбу режа амалий эмас, чунки бу ғоя бўйича келишув мавжуд эмас. Эрон ва минтақа давлатлари Афғонистоннинг 90-йилларга қайтишига йўл қўймайди”, дейди Зариф.

Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетишини “ижобий қадам” деб атади.

“Толиблар зўравонликни ошириш учун ушбу имкониятдан фойдаланмаслиги керак. Афғонистон ҳукумати билан жиддий музокараларни бошлаш учун толиблар вақтни бой бермаяпти”, дейди Зариф.

Маълумот учун, 2003 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши “Толибон” ҳаракатини террорчилик ташкилоти, деб тан олган. Ушбу ҳаракат Афғонистоннинг тахминан 50 фоиздан ошиғини назорат қилади.

Жорий йилнинг 14 апрель куни  “Толибон” барча хорижий кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди.

Жо Байден 11 сентябргача Афғонистондаги барча АҚШ аскарларини мамлакатдан чиқариш ниятида эканини айтганди. Ҳарбийларни чиқариш ишлари май ойидан бошланиши керак.

ОАВда АҚШ ортидан унинг иттифоқчиси Буюк Британия ҳам Афғонистондаги ҳарбий контингентини ортга қайтаришини ҳақида маълумотлар тарқалди. Шунингдек, Грузия ҳам Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқмоқчи эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда ўлдирилган тинч аҳолининг 43,5 фоизи “Толибон” ҳиссасига тўғри келаётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

599

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг