Қария Путин ҳам болаликдаги орзуси ҳақида сўзлаб берди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин 14 декабрь, пайшанба куни болалигида учувчи, кейинроқ разведкачи бўлишни орзу қилганини айтди.

Маълум бўлишича, 71 ёшида ҳам "тахт"ни бўшатишни истамаётган Путин разведкачи бўлишдан ташқари, учувчи бўлишни ҳам хоҳлаган.

“Мен бу ҳақда гапирганман. Ҳар бир инсон ҳаётининг турли босқичларида уларни ўраб турган қадриятларга ҳар хил муносабатда бўлади. Мен учувчи бўлишни хоҳлардим. Лекин асосий мақсадим ўрта мактабда ўқиб юрганимдаёқ пайдо бўлган. Мен жосус бўлишни истадим ва табиийки бунга эришдим”, дейди Путин журналистларнинг саволига жавоб бериб.

Маълумот учун, 2000 йилда нашр этилган “Биринчи шахсдан” китобига берган интервьюсида Путин мактаб ўқувчиси сифатида Ленинград фуқаро авиацияси академиясига ўқишга киришни ният қилгани, аммо кейинчалик ақл-идрок ҳақидаги китоблар ва фильмларнинг таъсири остида разведка соҳасини танлаганини айтганди.

Путиннинг сўзларига кўра, агентлар ҳақида билимга эга бўлиш учун у Ленинграддаги КГБ бошқармасига боради. У ерда унга биринчи навбатда армияда хизмат қилиш учун ёки университетни, яхшиси, ҳуқуқшунослик факультетини тугатиши кераклигини айтишади. Ушбу маслаҳатдан сўнг Путин Ленинград Давлат Университетининг ҳуқуқ факультетига ўқишга киради. Ўқишнинг охирги йилларида эса ёш Путин СССР Давлат хавфсизлик қўмитасига хизматга таклиф қилинади.

У Ленинграддаги КГБ департаментида ишлаган ва аввалига контрразведка, кейин эса хорижий разведка орқали 1980 йилларда Москвага СССР КГБсининг Андропов номидаги Қизил байроқ ордени институтига (ҳозирда Андропов номидаги Жуков Қизил Байроқ орденли Ташқи разведка академияси) ўқишга юборилади. Путиннинг ўзи институтда ўқиётганда “Платов” тахаллусига эга бўлганини, махфийликни сақлаш учун ўқув даргоҳи талабалари хаёлий номларга эга бўлиши ва одатда тахаллус ўқувчининг ҳақиқий исми билан бир хил ҳарф билан бошланиши кераклиги ҳақида айтган.

1985-1990 йилларда Путин КГБнинг биринчи бош бошқармаси (ташқи разведка) орқали Дрезденда маҳаллий СССР-ГДР Дўстлик уйи директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам болаликда ким бўлишни мақсад қилгани ҳақида гапирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг