“Қамчиқ” довонида жиддий ЙТҲ содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни, соат кечки иккиларда “Қамчиқ” довони Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 261 километрида жиддий ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Damas машинасининг эгаси 42 ёшли фарғоналик фуқаро Тошкентга қараб ҳаракатланган. “Қамчиқ” довонига келганида ҳайдовчи рулда ухлаб қолган. Оқибатда йўлнинг ён томонида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Бунинг натижасида ҳайдовчи машина салонида сиқилиб қолган.

  

Маълумотларга кўра, воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувичлари етиб келган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаро машина салонидан чиқариб олинган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани касалхонасига юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг