Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
11 Ноябрь 2020 8167 1 дақиқа
Ўзбекистон Гидрометеорология маркази Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилишини маълум қилди.
Унга кўра, 12–13 ноябрда А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.
Шунингдек, довонда туман тушиб, кўринувчалик 50-100 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18–22 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
Бироз аввал, жорий йилнинг 13 ноябридан 16 ноябригача Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши, ҳарорат -11 даражагача тушиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси