Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақт-вақти билан тўхтатилади

Жамият

image

Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 110-километрида электр тармоқлари симларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан бугун, 3 декабрь куни соат 17:00 гача ушбу ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликнинг олдини олиш мақсадида Йўл-патруль хизмати ходимлари мазкур йўл участкасида хизмат олиб бормоқда.

Довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниш, тартибга солувчи ходимларнинг ишора ва кўрсатмаларини бажариш, шунингдек, ҳаракатланиш тезлигини меъёрга мувофиқ сақлаш сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг маълум бир қисми вақтинчага ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ довони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг