“Қамчиқ”да юк автомобили ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
03 Ноябрь
3850Бугун, 3 ноябрь куни Қамчиқ довонида қисқа туташув сабаб юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:30 да Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 226-километрида “Водий-Тошкент” йўналишида келаётган юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.
“Ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан ёнғинни ўчириш чоралари кўрилмоқда. Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан тўлиқ таъминланмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Довон йўлида вақтинчалик ҳаракат тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач, ҳаракат тўлиқ очилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Водий-Тошкент” йўлида Mercedes-Benz Sprinter ва 3 та юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. ЙТҲ оқибатида CAMC русумли юк автомобилида ёнғин юзага келганди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилганди..