Қамчиқ довонида янги туризм маскани барпо этилади

Жамият

image

Наманган вилоятидан ўтган Қамчиқ довонида туризм маскани барпо этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, водийни Тошкент билан боғлайдиган довоннинг Наманган вилоятидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади. Лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади ва уни Австриянинг Doppelmayr / Garaventa гуруҳи амалга оширади.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Doppelmayr / Garaventa гуруҳи вакиллари – Жоханнес Триебник, Валерий Яшин, Евгений Купринни қабул қилиб, лойиҳанинг аҳамияти ва амалга ошириладиган қурилиш объектларини муҳокама қилган. Хабарда қайд этилишича, мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири Жобирхон Камолиддинов молиялаштирмоқда.

Маълумот учун, Doppelmayr / Garaventa гуруҳи Австрия ва Швейцарияда ташкил топган, канатли йўллар (ropeways), гондолалар, лифтлар, йўловчи ва материал ташиш системалари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи. Гуруҳ турли технологиялар, системалар ва хизматлар бўйича етарлича кенг портфелга эга. Компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15 мингдан ортиқ канат йўлларини лойиҳалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятидаги “Чортоқ” сувомбори атрофида туризм комплекси, меҳмонхона, ресторан, дам олиш ва кўнгилочар масканлар ташкил этилиши хақар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ довони туризм маскани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг