Тошкентдаги яна бир кўча вақтинча ёпилди
Жамият
−
28 Ноябрь 2025 2289 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг маълум бир қисми вақтинчага ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тумандаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Фозилтепа кўчаси кесишмасидан Бешқайрағоч кўчаси кесишмасигача бўлган йўл қисмида кеча, 27 ноябрь соат 22:00 дан 1 декабрь соат 22:00 гача бир томонлама ҳаракат вақтинча чекланади.

“Ҳайдовчилардан йўналишни олдиндан режалаштиришларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг айнан шу қисми таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ёпилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025