Тошкентда Onix уриб кетган 20 яшар қиз вафот этди

3-саҳифа

−

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Onix русумли автомобиль ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодиса оқибатида 20 ёшли қиз шифохонада вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 15:00 ларда туманнинг КХАЙ кўчасида содир бўлган. 2006 йилда туғилган ҳайдовчи Onix автомобилини бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланаётган фуқарони уриб юборган.

Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, зарбадан кейин қиз оғир жароҳат олган ва кўп қон йўқотган. Унинг бош қисми шикастланган. Йўл-транспорт ҳодисаси жойига тез тиббий ёрдам чақирилган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай вафот этган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлган қиз олий таълим муассасасининг иккинчи босқичида таҳсил олган. Ҳодиса жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масъуллар томонидан светофор ўрнатилган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир катта тезликда йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг