Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳарорат -11 гача тушиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 13-16 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 ноябрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ, 14 ноябрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 15 ноябрда кечаси 4-9° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 16 ноябрда кечаси 6-11° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади, 15-16 ноябрда кечаси 2-7° совуқгача, чўл ҳудудларда 8-11° совуқгача, кундузи 0-5° илиқгача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ, 14 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқгача, кундузи 8-13° илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқгача, кундузи 3-8° илиқ, 16 ноябрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8° илиқ, 14-16 ноябрда 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқгача, кундузи 13-14 ноябрда 8-13° илиқ, 15 ноябрда 3-8° илиқ, 16 ноябрда 1-6° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 14 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8° илиқ, 14-16 ноябрда 0-5° илиқ, кундузи 13 ноябрда 10-15° илиқ бўлади, 14-16 ноябрда 1-6° илиқгача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади, 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 16 ноябрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади, 14-16 ноябрда кечаси 6-11° совуқгача, кундузи 0-5° совуқгача пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво қор

Баҳолаганлар

1288

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг