Қамчиқ довонида Equinox ёниб кетди

3-саҳифа

image

 “Водий-Тошкент” йўлида Equinox русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 24 июль куни соат 12:55 да А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг 254.6-километри қисми “Водий-Тошкент” йўналишида содир бўлган.  Ҳаракатланиб келаётган Equinox русумли автотранспорт воситасининг электр қисмида қисқа тўқнашув  содир бўлган. Оқибатда машинада ёнғин чиққан.

“Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёниб кетган автотранспорт воситасидаги ёнғин бартараф этилди. Тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни соат 00:45 да Қамчиқ довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 268-километрида юк машинаси ўт чиқиши оқибатида ёниб кетганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ довон Equinox ёниб кетди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг