Қамчиқ довонида 2 аёлнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
09 Июль 2023
18361Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 июль куни М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон” ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлининг Тошкент-водий йўналишида 2 нафар 23 ёшли аёл тоғ баландлигидаги йирик шохли молларини соғиш учун кетаётган бўлган.
Соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёғиши кузатилган. Аёллар эса бу пайтда сел тошқин сувлари учун махсус мўлжалланган 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб олган. Шу вақтда 40−50 метр куб миқдоридаги сел келиб, аёлларни қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган.
Шунингдек, cойни сел массасидан тозалаш жараёнида уларнинг жасади топилган.
Ҳозирда ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.