Қамчиқ довони вақтинча ёпилди
Жамият
−
05 Март 2021
6326Бугун, 5 март куни соат 00:01 дан Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу қор ёғишда давом этаётгани, кучли шамол ҳамда Гидрометеорология марказининг 126-сонли хабарномаси асосида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкинлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.
Ҳаракат тўхтатилган вақтда автомобиль йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилган. Довон йўли очилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Бошқарма барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилиб, эҳтиёт бўлишни сўраган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023