Қамчиқ довони вақтинча ёпилди
−
05 March 2021 11949 1 minute
Бугун, 5 март куни соат 00:01 дан Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу қор ёғишда давом этаётгани, кучли шамол ҳамда Гидрометеорология марказининг 126-сонли хабарномаси асосида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкинлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.
Ҳаракат тўхтатилган вақтда автомобиль йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилган. Довон йўли очилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Бошқарма барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилиб, эҳтиёт бўлишни сўраган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November