“Қамчиқ”дан ўтаётган ҳайдовчилар огоҳлантирилди
Жамият
−
07 Март
4935“Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл ИЙФК” хабар берди.
Маълум қилинишича, А373 “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шахрихон-Андижон” автомобиль йўлининг 115—163 километрлари оралиғида кучли қор ёғмоқда. Туман, ҳаво ҳарорати -2 даража, йўлларда кўриш масофаси 300 метрни, шамол 3-16 м/с ни, намлик 88 % ни ташкил этмоқда.
“Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади”, дейилади хабарда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ва қордан тозалаш ишларини амалга оширишмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқиб, 2025 йилнинг 6-11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинганди.
LiveБарчаси